2024 йил давомида IELTS имтиҳонида 22 нафар ўзбекистонлик максимал балл йиғишга муваффақ бўлди, дея маълум қилди Ёшлар ишлари агентлиги.
British Counсil ҳамда IDP IELTS ўтказган инглиз тилидаги билимларни баҳолаш бўйича имтиҳонда 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 52706 нафарга етган. Бу борада тўрт йилда беш баробар ўсиш кузатилган.
Шундан 5,5-6 балл йиққанлар 28 минг нафардан кўпроқни, 7-8 баллни (C1 даража) қўлга киритганлар қарийб 13,5 минг нафарни, 8,5-9 баллга (C2 даража)...