Эрон суди Озодликнинг Эрон хизмати — “Фардо” радиоси собиқ журналисти Ризо Вализодани 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. У “душман бўлган Америка ҳукумати”га ишлаганликда айбланган.
Маҳкама жараёнида судья давлат қораловчиси вазифасини ҳам бажарган. Эрон паспортидан ташқари АҚШ фуқаролиги ҳам бўлган Вализода жазо муддатини ўтаб бўлганидан кейин икки йил ичида мамлакатни тарк этолмайди, Теҳрон ва унинг атрофида яшолмайди ва сиёсий ташкилотларга қўшилолмайди, дея хабар...