Ўзбекистон қонунчилигига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ва бу каби фаолиятни молиялаганлик учун бевосита жавобгарликка тортиш билан боғлиқ ўзгартиш киритилмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 декабрь куни бўлиб ўтган галдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган.
Қуйи палата матбуот хизмати маълумотига кўра, лойиҳани...