Сурияда 2015 йилдан буён камида 543 нафар россиялик ҳарбий, махсус хизматлар ходими ва “Вагнер” ХҲШ ёлланмаси ҳалок бўлган. Очиқ манбалар бўйича қилинган ҳисоб-китобни Би-би-си келтирган. Бу маълумотни тўлиқ деб бўлмайди — кўп жойларда талафотлар яширилган.
Ҳалок бўлганлар орасида “Альфа” гуруҳи дохил махсус топшириқ бажарувчи сара отряд, махсус амалиёт кучлари, Разведка бош бошқармаси ва Ҳаво-десант қўшинлари бўлинмаларининг зобит ва сафдорлари бор. Бу мамлакатда камида 20 нафар ҳарбий...