Ҳаитининг Ситэ-Солей шаҳрида ўтган ҳордиқ кунлари 180 киши ўлдирилган, дея билдирди 9 декабрь куни бош вазир девонхонаси.
Ҳаитидаги ҳуқуқбонлик ташкилоти одамларни ёппасига ўлдирган шахслар маҳаллий турғун бошчилигидаги жиноий тўда аъзолари бўлганини маълум қилган. Ташкилот қайдича, тўдабоши ўз юртдошларини фарзанди касал бўлишига сабаб бўлган “жодугарлик”да айблаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.
“Қизил чизиқдан ўтиб кетилди. Қирғинни уюштирган тўда лидери Монель "Микано"...