Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимолидаги можаро дипломатик йўл билан ҳал этилиши лозим, деган фикрдалар. Икки лидер бу мамлакатда жанговар ҳаракатлар қайта бошланганини 3 декабрь кунги телефон мулоқоти чоғида муҳокама қилишган.
Мазкур мулоқот ортидан Эрдўғон девонхонаси тарқатган баёнотда: “Президент Эрдўғон, гарчи Туркия Сурия ҳудудий яхлитлигини дастаклашда давом этаётган бўлса-да, у Сурияда адолат ва барқарор вазият ўрнатилишига ҳам...