Грузияда полиция махсус топшириқлар бажарувчи отряди пойтахт марказидаги парламент биноси олдида норозилик акцияси ўтказаётганларга қарши сувотарларни ишга солган. Бунга оид видеолар гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган. ИИВ вакиллари парламент биноси ҳудудидан туриб норозиларга қарата тош отишди, дея хабар қилди Озодликнинг “Эхо Кавказа” лойиҳаси.
Ҳукуматнинг Европа Иттифоқига интеграциясини тўхтатиб қўйиш қарорига қарши чиқаётган намойишчилар Тбилиси марказидаги...