TikTok бош директори Руминиядаги президент сайловида платформа ролига оид саволларга жавоб бериши учун Европарламентга чақирилди. У ерда сайловнинг биринчи босқичида машҳур тиктокер ва ультраўнг қарашдаги сиёсатчи Кэлин Жоржеску ғалаба қозонган.
Тадқиқотчилар овоз бериш куни арафасида минглаб фейк аккаунтда яширин фаоллик кузатилганини айтишмоқда, дея хабар қилди Politico нашри. Президент сайловида номзод ўлароқ иштирок этган ва иккинчи босқичга ўтолмаган Руминия бош вазири Марчел Чолаку...