Тбилисида 25 ноябрь куни бундан бир ой муқаддам сайланган парламентнинг илк мажлиси бўлиб ўтган. Мазкур сессияга мамлакат президенти Саломе Зурабишвили келмаган. У қонун чиқарувчи органнинг ҳозирги таркибини “конституцияга зид” ва “нолегитим” деб ҳисоблайди, чунки, Зурабишвили” фикрича, 26 октябрь куни ўтказилган овоз бериш натижалари “ёппасига сохталаштирилган”.
Мухолифат коалициялари лидерлари ҳам парламент мажлисини бойкот қилишган ва президент Зурабишвили бошчилигида “муқобил...