Ўзбекистондаги нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари 2030 йил 1 январига қадар барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни имзолаган “Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда шу каби имтиёзлар белгиланган.
Жумладан, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар...