Тошкент вилояти Бўка тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимидан 20 ноябрь куни икки ўлик чиққан.
Daryo.uz нашри марҳуманинг қариндошига таяниб ёзишича, аёл унга қилинган “нотўғри укол сабаб” оламдан ўтган бўлса, унинг қизи аёлга кўрсатилаётган тиббий ёрдам пайти қорнида жон берган бўлиши мумкин.
Бўка тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош шифокор ўринбосари Марҳабо Абдулазизова марҳумага ҳомиладорлик ўттиз ҳафта, сийдик йўли...