Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги нутқида мамлакат ҳукуматининг келгуси беш йилдаги устувор вазифаларини эълон қилди.
Қайд этилишича, Абдулла Арипов бошчилигидаги янги ҳукумат ислоҳотлар шиддатини пасайтирмай, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиши зарур.
Шунингдек, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш, инфляция даражаси...