Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари фоҳишахона ташкил қилган аёлдан пора олгани ортидан икки йилга қамалди.
Ушбу жиноят ишини кўриб чиққан Олмазор тумани суди судьяси А.Саидов ИИБ мулозимини икки йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилган, дея хабар қилди Daryo.uz.
Суд ҳужжатларида баён қилинишича, 31 ёшли судланувчи 2023 йил сентябрь ойидан Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари...