Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳар бўлими ва Қўқон шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган амалиёт чоғида блогер Комил Ахмедов ҳибсга олинган. Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги исми очиқланмасликни сўраган манба маълум қилди.
Манбага кўра, Комил Ахмедов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Қўқон шаҳар Чархий кўчасидаги кўп қаватли уйнинг пастида жойлашган 3-сонли дорихонада таъқиқланган...