Ҳозирги айтмоқчи бўлганларим анча пайтдан бери ўйлаб юрган ичимдаги гапларимдир. Очиғи фикрлай оладиган инсон учун бу жамиятда яшаш жуда оғир. Оптимист, еттинчи осмонларда учиб юришни хуш кўрадиган ўзига қаердандир мативация топа оладиган инсонларни кўриб баъзан ҳайрон қоламан. Ботқоқни ичида инсон ўзини хурсанд қилиши учун қанчалик қашшоқ бўлмоқ керак дея ўйладим. Ҳаёлимни бир жойга жамлаб одамларни кузатдим ва биз ачинарли даражада қашшоқлардан иборат эканлигимизни тушундим.
Сен ҳар томонлама қашшоқсан.
Моддий томонлама қашшоқсан.
Маънавий томонлама қашшоқсан.
Дунёвий илм томонлама қашшоқсан.
Диний илм бўйича ҳам қашшоқсан.
Сен ўз умрида ўз динингнинг асосий китобларидан бири бўлмиш Бухорийни ҳадисларини очиб ўқиб кўрмаган қашшоқдирсан.
Биласанми энг ёмони нимада?
Сенинг руҳинг ҳам қашшоқ.
Ичингдаги виждонинг қашшоқ.
Нафсингни айтмаса ҳам бўлаверади. У энг қашшоқларни қашшоғи.
Сени етти авлодинг ҳам қашшоқ эди. Бу аниқ.
Оҳирги айтарим…
Сен неччидир миллион қашшоқ инсондан бирисан холос!
Қашшоқлик аслида очлик ёки пул ва олтинга эга бўлмаслик эмас.
Қашшоқлик – китоб сотувчиларда сотилмаган китобнинг чангидир.
Қашшоқлик – қоғоз майдалагичда газетани майдалайдиган пичоқдир.
Қашшоқлик – бу машина ойнасидан ташланган банан қобиғидир
Қашшоқлик – егуликсиз қолган кеча эмас, қашшоқлик «ўйлашсиз», «шубҳаланишсиз» кечган умрдир.
Али Шариати