2023-йил 12-феврал куни Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. Самарқанд шаҳридаги “Истиқлол” ресторанида овқатланиб, спиртли ичимлик таъсирда, ресторан иш фаолиятини якунлаш арафасида ресторан ишчиларидан қўшиқ айтиш учун микрафон сўраган.
Ресторан ишчилари ушбу ресторанда “караоке” йўқлиги ҳамда ресторан иш фаолиятини тугатганлигини тушунтирмоқчи бўлганида, фуқаро М.А. ишчиларни уяциз сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни урмоқчи бўлган.
Ресторан ишчилари ҳодиса жойига Миллий Гвардия қўриқлаш хизматини чақиришган.
Қўриқлаш хизмати ходимлари фуқаро М.А. ни тинчлантиришмоқчи бўлганида у ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларнинг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг, М.А. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБга олиб келиниб, у билан суҳбат ўтказилиб, ходимлар уни тинчлантиришмоқчи бўлганда М.А. меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истемол қилгани сабабли бақир-чақир қилиб, капитан Д.Шодмоновни шаъни қадр-қимматини камситиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.