13 февралЬ куни маҳаллий вақт билан 16:58 да Руминия жануби-ғарбида 5,0 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради Евро-ўртаер денгизи сейсмология институти.
Зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Зилзила таъсири Сербия, Болгария, Хорватия, Босния ва Герцеговинада кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда магнитудаси еттидан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган эди. Юзлаб ер силкинишидан кейин содир бўлган зилзила мамлакатнинг 10 та вилоятида, шунингдек, қўшни штатларда ҳам сезилган. Улардан бири Сурия бўлиб, бу ерда қурбонлар сони 3574 нафарга етди. Туркиядаги зилзила қурбонлари сони эса 31 мингдан ошди.