Мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли яна 747 нафар қутқарувчи ёрдамга келаётганини айтди.
«Бизга 99 давлат ва 16 халқаро ташкилотдан ёрдам таклифи келди. 13 февраль ҳолатига кўра вайронагарчилик зонасида 77 давлатдан 9401 нафар мутахассис ишламоқда. Яна 747 нафар қутқарувчи йўлда. Улар ротация асосида ишламоқда. Ва биз бундан катта фойда кўрмоқдамиз «чунки бу одамлар кечаю кундуз фаол бўлиб, бир неча соат ухлаб, яна вайронагарчилик жойларига қайтишади. Улар жуда чарчаган», — деди вазир.
Чавушўғли, шунингдек, бир қатор давлатлар “ёрдам ва чодирлар етказиб бериш учун юк самолётлари тақдим этганини” айтди.
«Озарбайжон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ҳам улар орасида юк борти билан таъминланди. Биз БМТнинг тегишли тузилмаларига ҳам катта партияга чодирлар буюртма қилдик. Контейнер шаҳарчаларини жойлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Гап шундаки, чодирлар тез ечим, лекин одамларга кўпроқ узоқ муддатли уй-жой керак”, — деди ташқи ишлар вазири.
Қутқарувчилар бетон қозиқлар остида ҳаёт белгиларини қайд этишда давом этмоқда. Гарчи қулашдан бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам ҳаво ҳарорати кечаси минус даражага тушмоқда.