Фото: Getty Images Истанбулнинг ғарбий қисмидаги Авжилар тумани яқинида Мармара денгизи қирғоқдан тахминан 15 метр ортга чекинди, деб хабар бермоқда Haber 7. Олтинова ва Текирдағ туманлари ҳудудида эса денгиз қирғоқдан 25 метргача бўлган масофага чекинди. Сувларнинг чекиниши ортидан “Қироллик йўли” деб номланувчи қоялар кўриниб қолган. Кандилли обсерваториясининг таъкидлашича, бу ҳодиса яқинда содир бўлган зилзилалар билан эмас, балки босимнинг пасайиши билан боғлиқ. Текирдағ университети ўқитувчиси Намиқ Камол, доцент Эмре Ўзшахин Мармара денгизи ҳар йили қирғоқдан чекинишини таъкидлади. У “қўрқадиган ҳеч нарса йўқ” эканини айтди. 6 февралга ўтар кечаси Туркия ва Сурия чегараси яқинида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар, кейин эса 2,7 мингдан ортиқ кучсизроқ ер силкинишлари содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 31 643 киши ҳалок бўлган, яна 158 165 киши жароҳатланган. Туркиянинг Хатай вилоятида содир бўлган зилзилалардан сўнг чуқурлиги тахминан 30 метр ва кенглиги тахминан 200 метр бўлган улкан ёриқ ҳосил бўлган. Яқин атрофдаги қишлоқ аҳолиси портлашга ўхшаш кучли шовқин эшитганини, сўнг ёриқ зайтун дарахтлари даласидан ўтиб, уни иккига бўлиб қўйганини айтмоқда.