Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Польша бош вазири Матеуш Моравецкининг «Ичкерия мустақиллигини қўллаб-қувватлаш» зарурлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. «Биз Ичкерия учун курашганимизда қаерда эдингиз, нега бизни қўллаб-қувватламадингиз, энди эса тўсатдан мавжуд бўлмаган давлатни қўллаб-қувватлашга қарор қилдингиз?», - деб сўради Чеченистон раҳбари. «Польша бош вазирига саволим бор: сиз тарихни ўқийсизми? Муҳожирликдаги ҳукумат нима эканлигини биласизми? Улар хоинлар. Ҳатто Масхадов ҳам бир пайтлар уларни сотқин, деб эълон қилган эди. Халқимиз тақдири шу халқнинг қўлида. Биз ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаб олдик: биз Россиянинг бир қисми сифатида яшашни хоҳлаймиз. Ва ҳар куни биз бу танлов тўғри эканига ишонч ҳосил қиламиз. Нега бирдан мавжуд бўлмаган давлатни қўллаб-қувватлашга қарор қилдингиз?», - деди Қодиров. У Мораветскини фикрини ўзгартиришга ва халқдан кечирим сўрашга ундади. "Чунки сиз алдаяпсиз. Полша халқига эса муносиб раҳбарлар бўлишини тилайман”, - дея хулоса қилди у.