Аввалроқ, Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани ҳақида айтилган эди.
Ижтимоий тармоқларда Музаффар Алиевнинг қамоқдан озод қилинганлиги ҳамда иш жойида фаолият олиб бораётганлиги тўғрисида маълумот жойлаштирилган.
Тошкент вилоят прокуратура ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.
Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.