Фарғона вилояти Бувайда туманида 2022 йилнинг декабрь ойидан буён ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб юрган шахс aниқланди.
Қайд этилишича, Жов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ҳ исмли фуқаро яшаш хонадонида жами 6 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Энг ажабланарлиси, ундан дарс олаётганларнинг 5 нафари вояга етмаганлар бўлиб, турли туманлардан келиб таҳсил олаётганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.