Ушбу саволга Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Боғдод Амреев изоҳ берди.
«Туркий давлатлар ташкилотининг позицияси — унга аъзо мамлакатларнинг позицияси. Биз бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаймиз.
Бу позиция ташкилотларга аъзо мамлакатларнинг ташқи сиёсат позициясидан келиб чиққан. Яъни, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ёки Озарбайжон сиёсати айнан шундай — бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик. Ташкилот ва унга аъзо мамлакатларнинг позициялари бошқа-бошқа бўлиши мумкин эмас», — деди ташкилот Бош котиби.