Бектемир тумани ИИО ФМБ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологи томонидан «Қўйлиқ» бозори олдида, тахминан 13 ва 15 ёшлардаги икки нафар вояга етмаган фуқаролар аниқланди.
Суриштирув давомида, улар Юлдашев Зоҳид Саид ўғли ва Юлдашев Жамшид Саид ўғли эканлиги аниқланган.
Бироқ уларнинг қариндошлари, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, туғилган ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Ҳозирда Зоҳид ва Жамшид Юлдашевлар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
«Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахслар ҳақида маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг 71-231-87-56, 71-231-87-54 ёки «102» рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабари якунида.