Келгуси ҳафта Шри-Ланка парламенти янги Президентни сайлайди. Бу ҳақда “Adaderana” порталига таяниб “Белта” агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакат қонунчилигига кўра, давлат раҳбари ўз лавозимини бўшатгандан сўнг 3 кун ичида парламент чақирилиши ва янги давлат раҳбари 7 кун ичида тайинланиши керак.
Парламент 16 июлдан бошлаб президентлик лавозимига номзодлар учун аризаларни қабул қилишини эълон қилди, – дейилади агентлик хабарида. Шунингдек, мазкур юқори лавозимга номзодлар 19 июлда эълон қилинади, 20 июлда эса парламентда овоз бериш бўлиб ўтади, шундан сўнг янги Президент номи маълум қилинади.
Аввалроқ, бош вазир Ранил Викрамасингх Шри-Ланка Президенти вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилган эди.
Готабая Раджапакса эса 14 июль куни Шри-Ланка Президенти ловозимидан расман кетди.