UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилади
«Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналининг хабар беришича, айрим акциядорлик жамиятлари акциялари биржа орқали сотилади.
Хабарда айтилишича, “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 17.01.2022 й.) қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:
— Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
— норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
— резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.
Қарорга муқофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.