Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ҳамманики камайса, буларники кўпайди! Дунёдаги энг бадавлат 10 нафар одамнинг бойлиги пандемия даврида 2 баравар ошди

Пандемиядан бери қашшоқликдаги одамлар сони 160 миллионга кўпайди.

Дунёнинг энг бадавлат ўн одами пандемия даврида ўз бойлигини икки баравар оширди. Бу ҳақда Oxfam хайрия ташкилотининг ҳисоботида сўз боради.

Маълум қилинишича, коронавирус пандемияси дунёда ижтимоий тенгсизлик муаммосини янада кучайтирган. 2020 йилнинг мартидан 2021 йилнинг ноябригача бўлган даврда дунёдаги энг бадавлат 10 нафар одам ўз бойлигини икки баравар оширган.

Пандемиянинг дастлабки икки йилида уларнинг бойлиги 700 миллиард доллардан 1,5 триллион долларга кўтарилган. Бу секундига 15 минг доллар ёки кунига 1,3 миллиард долларга бойиш дегани.

Oxfam хайрия ассоциацияси ҳисоботига кўра, дунёдаги барча миллиардерлар биргаликда ушбу даврда ўз бойликларини пандемиядан олдинги 14 йилга қараганда кўпроқ оширган.

«Агар бу ўн киши эртага ўз бойлигининг 99,999 фоизини йўқотса, улар ҳали ҳам бу сайёрадаги барча одамларнинг 99 фоизидан бойроқ бўлишади», — деган Oxfam халқаро ташкилоти бош директори Габриэла Бухер.
Маълумотларга кўра, дунёдаги энг бой 10 нафар киши қуйидагилардир: Илон Маск, Жефф Безос, Бернард Арно ва унинг оиласи, Билл Гейц, Ларри Эллисон, Ларри Пейж, Сергей Брин, Марк Цукерберг, Стив Балмер ва Уоррен Баффет.

Уларнинг умумий бойлиги 1,5 миллиард долларга кўтарилган бўлса-да, улар ўртасида жиддий фарқ бор. Жумладан, Маскнинг бойлиги 1000 фоиздан кўпроққа, Гейцнинг бойлиги эса шунчаки 30 фоизга ўсган.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, коронавирус пандемиясидан олдин дунё аҳолисининг қарийб ярми, ёки 3,2 миллиард киши қашшоқликда яшаган. Бугунги кунга келиб бу рақам 160 миллионга ошган.

«Миллиардерлар учун пандемия олтин васвасасига айланди. Ҳукуматлар иқтисодга миллиардлаб маблағ йўналтирди, аммо уларнинг аксарияти акция баҳосидан фойда кўрадиган одамларга қолди», — дейди Oxfam вакили Мануэль Шмитт.
Oxfam бутун дунё ҳукуматларини корпорациялар ва ўта бойларга нисбатан юқори солиқлар жорий этишга ва бундан тушган даромадни ижтимоий хизматларни ривожлантиришга сарфлашга чақирмоқда. Бундан ташқари, коронавирусга қарши вакциналар учун патентлардан воз кечиш ва уларнинг сайёрада адолатли тақсимланишини таъминлаш керак, деб ҳисоблайди ассоциация.

Аввалроқ Илон Маскнинг бойлиги иккинчи марта 300 миллиард доллардан ошгани хабар қилинганди. Шунингдек, Америкалик миллиардерларнинг бойлиги қарийб бир йилда 1,8 триллион долларга кўпайгани ҳақида хабар берилди.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus