Франция пойтахти Париж шаҳрида халқаро футболчилар уюшмасининг бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбирда Камолиддин Мурзоев бошчилигидаги Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ҳам иштирок этди. Мурзоев Парижга қилган сафари чоғида фурсатдан фойдаланиб ПСЖнинг ўйинини ҳам стадионда кузатди. Франция чемпионатининг 14-турида парижликлар ўз майдонида “Нант” клубини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси гол урган ўйин бўйича Камолиддин Мурзоев таассуротларини қуйидагича изоҳлади: - Ўйин жуда ажойиб ўтди. Мухлислар ўзига хос тарзда муҳитни яратди ва буни стадионда кузатиш ёқимли бўлди. Ўйин темпи ва юлдузларнинг ижролари ажойиб бўлди. Бу учрашувга биз ҳамкорларимиз билан ташриф буюрдик, - деди Мурзоев.