Фарғона вилояти Сўх туманида барпо этилган янги аэропорт дастлабки синов парвозини қабул қилди.
Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов парвози “Humo Air” авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилган. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнган.
Таъкидланишича, Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли бажарилган. Самолёт соат 14:07 да Фарғона халқаро аэропортига қайтган.