Добавить новость

Особенные дети из Курска и ЛНР станут участниками фестиваля «Золотая Осень»

Кондитерский складской комплекс строят в Егорьевске

Подмосковные спортсменки завоевали 2 золота на чемпионате Азии по пауэрлифтингу

Столичная Госавтоинспекция начала усиленный рейд по проверке водителей на опьянение



World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Тадбиркорликка берилаётган имтиёзларнинг баҳолаш зарурияти — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Мамлакат иқтисодиётнинг миллий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг, шу жумладан имтиёз ва преференциялар беришдан кўзланган мақсад соҳани ривожлантириш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда тўлақонли соғлом рақобат муҳитида ишлашга тайёрлашдир. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялардан самарасиз фойдаланиш тармоқларнинг ривожланишига салбий таъсир қилиб, бозор монополлашувини рағбатлантириши мумкин. Шунингдек ўрганиш натижаларига кўра, республикамизда имтиёзлар ва преференциялардан солиқдан қочиш воситаси сифатида фойдаланиш оқибатида суистемолликларга йўл қўйилаётганлиги, хужалик юритувчи субъектларга имтиёзлар тақдим этилишининг шаффоф механизмлари жорий этилмаганлиги, уларни тақдим этишдан кузланган мақсадларга эришилганлигини баҳолаш ва фойдаланиш устидан тизимли мониторинг ўрнатилмаганлиги, муддатсиз имтиёзларни бериш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, имтиёз бериш шартлари ҳамда уни тугатиш ва бекор қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги каби омиллар сабаб бўлаётганлиги аниқланди. Бугунги кунда, хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона тўловларини тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш, тендер савдоларсиз харид қилиш, имтиёзли кредитлаш, айрим турдаги фаолият турларини имтиёзли равишда амалга ошириш ва бошқа турли ҳил эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этилган. Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилаётган афзалликларнинг қайси тури имтиёз ҳисобланиши, имтиёзлар канака кўринишда бўлиши амалдаги қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб берилмаган. Солиқ кодексининг 75-моддасига кўра, солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб эътироф этилади. Преференция (лот. praeferentia — афзал кўраман) — бирор бир фаолият турини қўллаб қувватлаш учун айрим давлатлар, корхоналар, ташкилотларга бериладиган афзалликлар, имтиёзлар. Преференциялар солиқларни камайтириш, божхона божларидан тўловлардан озод қилиш, имтиёзли кредитлар тақдим этиш шаклларида амалга оширилади. Солиқ кодексининг 75-моддасида келтирилган таърифда “солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар” ибораси келтирилган, лекин бу афзалликлар имтиёзлар ва преференцияларнинг тўлиқ мазмунини қамраб олмайди ҳамда қонун ҳужжатларида имтиёзлар асосан қандай кўринишларда тақдим этилиши белгиланмаган. Натижада, ушбу ҳолат носоғлом рақобат муҳитини шаклланиши билан биргаликда имтиёзларни суистемол қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юридик шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш имконини бермасдан қолмоқда. Қонунчилик ҳужжатлари таҳлили шуни кўрсатдики, 2016 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг сентябргача бўлган даврда жами 300 дан ортиқ, шу жумладан, 55 та давлат корхоналари ва уюшмаларига якка тартибдаги индивидуал характердаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилган. Тақдим этилган 300 та имтиёздан 120 таси амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда (муддатсиз), 54 та имтиёз 3 йилдан ортиқ муддатга берилган. Имтиёз ва преференцияларни тақдим этишда давлатнинг талаблари ва шартлари, улардан фойдаланувчилар томонидан эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар аниқ белгилаб берилмасдан қолмоқда. Натижада хўжалик юритувчи субъектларда имтиёзлардан унумли ва самарали фойдаланиш масъулиятсизлигини келтириб чиқариб, фақатгина солиқдан қочиш манфаатини кучайишига олиб келмоқда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими мавжуд эмас. Амалдаги қонунчиликда, шу жумладан бевосита солиқ масалаларини тартибга солувчи Солиқ кодекси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида тақдим этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш масалалари деярли тартибга солинмаган. Шунингдек, мазкур вазифа бирон бир ваколатли органга юклатилмаган. Оқибатда, имтиёзни қўллаш муддатини олдиндан бекор қилиш масаласини ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда самарасиз фойдаланилган имтиёз суммаларини бюджетга мажбурий қайтаришга имкон бермасдан қолмоқда. Имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш натижадорлиги бўйича маълумотлар очиқ эълон қилинмайди ҳамда улардан фойдаланган ташкилотлар рўйхати очиқланмаган. Хўжалик бошқаруви органларига берилган имтиёзларнинг самарадорлигини очиқ эълон қилиш тизимининг жорий этилмаганлиги бозордаги носоғлом рақобат муҳитида фаолият юритишига олиб келмоқда. Квази-давлат сектори учун имтиёзлар бериш тизимини ўрганиш шуни кўрсатдики, уларга, шунингдек, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларга, жами 250 дан ортиқ индивидуал имтиёз ва преференциялар берилган, бу ўз навбатида, ички бозор рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатиб, алоҳида имтиёз ва преференцияларга эга хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолияти фаоллигини пасайтиради ва хусусий секторнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Буюк Британияда имтиёзлар самарадорлигини баҳолашни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (HM Treasury), Фойда ва божхона хизмати (Her Majesty's Revenue and Customs, HMRC) ва Солиқ тизимини соддалаштириш Бошқармаси (Office of Tax Simplification, OTS) томонидан амалга оширилади. Мазкур имтиёзлар самарадорлигини баҳолаш методология асосида амалга оширилиб, натижалар асосида ҳисобот тузилади. Хисобот Ғазнага юборилади ҳамда келгуси йил учун бюджетни режалаштиришда ҳисобга олинади. Буюк Британияда расмий манбаларда чоп этиладиган солиқ имтиёзларини баҳолаш ҳисоботларини юритиш амалиёти муваффақиятли қўлланилмоқда. Хусусан 108 та солиқ имтиёзлари, уларнинг қўллаш самарадорлиги баҳолаш натижалари билан солиқ имтиёзлари реестрида эълон қилиб борилади. Германияда 20 та энг муҳим солиқ имтиёзларини баҳолаш Федерал молия вазирлигининг буйруғи билан учта тадқиқот гуруҳи томонидан танлов асосида амалга оширилди. Ижрочилар орасида Кёлн шаҳри университети, “Copenhagen Economics ApS” Дания консалтинг компанияси ва Мангеймдаги Европа илмий тадқиқотлар маркази бор. Ҳар бир марказ муайян солиқ имтиёзларини экспертиза қилиш ва баҳолашни амалга оширди. Маълумот учун: Имтиёзлар самарадорлигини баҳолаш механизми Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Баҳолаш хисоботи уч қисмдан иборат бўлди: 1) имтиёзни сақлаб қолиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича мутахассислар тавсияси ҳамда бажарилган баҳолаш натижаларининг хулосаси; 2) ҳар бир имтиёзни баҳолаш натижалари тақдимотини ўз ичига олган доклад; 3) имтиёз натижадорлигининг бюджетга таъсири тўғрисидаги ҳисобот. Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, хорижий давлатлар тажрибасига асосланиб қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади: 1) имтиёз ва преференцияларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда, уларнинг иқтисодиётга ва соғлом рақобат муҳитига салбий таъсирини чуқур таҳлил қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тубдан қайта кўриб чиқиш; 2) имтиёз ва преференцияларни тақдим этишда давлатнинг талаблари ва шартлари, улардан фойдаланувчилар томонидан эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичларни аниқ белгилаш механизмини жорий этиш; 3) имтиёз ва преференцияларнинг тушунчасини, турлари ва шаклларини тўлиқ ифодалайдиган таърифини қонун ҳужжатларида назарда тутиш. Дилдора Анварова, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бош маслаҳатчиси

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Певица Натали Орли вернулась к истокам

В Дмитровском городском округе Подмосковья водитель врезался в мемориальный комплекс

Тренеру из Шатуры Рабиновичу вручили награду «За заслуги перед округом»

Как кирпичные традиции Иваново вдохновляют современные проекты

Музыкальные новости

В Москве ежегодно состоялся юбилейный, всероссийский, патриотический гала-концерт «Проза и поэзия» «Россия - семья семей»

Легенда мирового хоккея Игорь Ларионов - амбассадор бренда "Лошадиная сила"

Вильфанд: сентябрь для Москвы и Петербурга будет самым теплым в истории

Фотограф из Санкт-Петербурга победила во Всероссийском конкурсе «Мы верим твердо в героев спорта»

Новости России

В Дмитровском городском округе Подмосковья водитель врезался в мемориальный комплекс

НКО региона должны будут размещать свои уставы на информационном ресурсе Минюста России

Погубят урожай в следующем году: две самые частые ошибки дачников во время осенних работ на огороде

Многие финны искренне уважают Россию, заявил посол РФ

Экология в России и мире

Как стильные прически и отличный макияж могут изменить имидж

От аспирина до фосарбина. За что любили народного академика Арбузова?

После отдыха в Турции муж теперь постоянно просит такую яичницу на завтрак: вот рецепт, ингредиенты есть в любом российском магазине

Желдорреммаш определил лучших работников локомотиворемонтных заводов 2024 года

Спорт в России и мире

Кудерметова вышла в третий круг турнира WTA 1000 в Пекине

Камилла Рахимова вышла во второй круг WTA-1000 в Пекине, обыграв Кимберли Биррелл

Рахимова обыграла Биррелл и вышла во второй круг WTA 1000 в Пекине

«Теннисистки заслуживают зарабатывать на равных с мужчинами». Веснина выступила за соразмерные призовые

Moscow.media

Heroje H288BW- портативный сканер штрих-кодов с интерфейсом Bluetooth

Задержан предполагаемый виновник смертельного ДТП с автобусом в Прикамье

ТСД SAOTRON RT41 GUN: практичный, производительный, надёжный

На Неву вернулся один из первых речных трамвайчиков Петербурга











Топ новостей на этот час

Rss.plus






Ефимов: неэффективно используемые участки в СВАО реорганизуют по программе КРТ

Олимпийские ценности: доступное жилье в Иваново сдадут по улучшенному стандарту

Как кирпичные традиции Иваново вдохновляют современные проекты

Азербайджанца-русофоба Амида Юсубова, призывавшего ненависти к русским, приговорили к 3,5 годам заключения