Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Тошкент шаҳрида Cobalt ва Matiz иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати. Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни соат 21:15 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида 32 ёшли Ж.С. бошқарувидаги Cobalt 35 ёшли Р.А. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида Matiz русумли транспорт воситаси ағдарилиб кетган ва унинг ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Дастлабки маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига ҳаракатланиш чоғида светофорнинг тақиқловчи белгисига риоя этилмагани сабаб бўлган.