Етти йиллик танаффусдан сўнг ўтган якшанба куни Робби Лоулер устидан ғалаба қозонган, яримўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ник Диас Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчи эканини айтди.
Бу ҳақда ўрта ва яримоғир вазн тоифасида чемпионлик камарига даъвогар Чел Соннен ака-ука Диаз жамоасидаги манбасига таяниб хабар берди.
«Менга айтишича, агар Ник Диаз Робби Лоулер устидан устун ғалабага эришганидан кейин, октагонда Ҳабиб Нурмагомедовга рақиблик қилмоқчи. Ник Ҳабибни яримўрта вазн тоифасида жангга чорлайди», – деди америкалик подкастнинг кейинги қисмида.
“Агар Ник Диас ҳақиқатан ҳам, шундай қилса, бу унинг услуби бўлмайди, чунки илгари у камдан-кам ҳолларда кимгадир қарши чиқарди. У Жорж Cент-Пьерни жангга чорлади, лекин мен уни бошқа ҳеч кимга «вызов» ташлаганини эслай олмайман. Афтидан, Ник нафақат жавоб, балки Ҳабибдан ҳам розилик олишига ишонади. Ўйлайманки, агар у Ҳабиб чорловни қабул қилишига ишонмаганида бу ишни қилмасди”,- деди Чел Соннен.