Афсуски, делегациямиз ҳисобида яна бир йўқотиш. Боксчимиз Райҳона Қодирова чорак финал босқичида амалдаги жаҳон чемпионига имкониятни бой бериб қўйди. -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган боксчимиз бразилиялик Беатриз Феррейрага қарши рингга кўтарилди. Тажриба бобида рақибасидан анча устун бўлган Феррейра якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, ярим финалга йўл олди. Афсуски, бугун учинчи боксчимиз ҳам ярим финал учун кечган баҳсда Олимпиадани тарк этмоқда. Қолган вакилларимизга омад тилаб қоламиз.