Ҳукумат қарори билан, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳайдовчилардан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади: транспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган); автомобил техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот; «тонировка» рухсатномаси. Ушбу ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилади. Бу – 4 май куни қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорида назарда тутилган.