Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штатида «Боко ҳарам» жангарилари навбатдаги қуролли ҳужумни амалга оширди. Натижада 18 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди.
Маълумотларга кўра, ҳужум бўлиб ўтган Дамасак шаҳрига Борно губернатори Бабагана Зулум ташриф буюрган эди. У террорчиларга қарши кураш давом этишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Борнода жойлашган ҳарбийларга «Боко ҳарам»га қарши курашиш учун яна 12 та зирҳли техника берилди.
Нигерия Қуролли кучларининг расмий вакили Муҳаммад Ериманинг хабар беришича, Борно штатининг Моббар туманида «Боко ҳарам»га қарши навбатдаги операция ўтказилди. Авиация иштирокидаги операция давомида кўплаб террорчилар, шунингдек, ушбу гуруҳнинг объектлари йўқ қилинди.
«Korrespondent.net»