Добавить новость

Собянин: в Москве до 2030 года откроются 32 новые станции метро

Москва, которой нет: памятник Пушкину в 1897

С начала 2024 года Отделение СФР по Москве и Московской области оплатило пособия по временной нетрудоспособности 2,9 млн жителей региона

Москва: до +4°C, дожди и гололед до 20 января, предупреждает Гидрометцентр

World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Италия матбуотида «диктатор-тарбиясиз» баҳси: Эрдўған бир ҳафта кутди, Драги эса ортга қайтмади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Фото: Getty Images Италия бош вазири Марио Драги ўтган ҳафта Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни «диктатор» деб атагач, шу кунларда Эрдўған Драгига жавоб қайтарди ва уни «тарбиясиз»ликда айблади. Бу эса Италияда кучли акс-садо берди.BBC турк хизмати Италия бош вазирининг матбуот хизматидан Италия матбуотидаги иддаолар ва Эрдўғаннинг жавоби юзасидан баёнот берилиши ёки берилмаслигини сўради. Италия расмийларидан бири ОАВдаги хабарларга ҳеч қандай изоҳ берилмаслигини айтди. Италия матбуоти бир ҳафтадан бери давом этиб келаётган тарангликни дипломатик каналлар орқали юмшатишга ҳаракат қилингани, аммо Драги «тузатиш киритиш» таклифини рад этганини ёзди. Кеча Италия газеталарида Эрдўғаннинг Драгига берган жавоби ва Италия томонида бир ҳафтадан бери содир бўлаётган воқеалар тўғрисида маълумотлар берилди. Эрдўғаннинг кечаги сўзлари Италия газеталарида «Эрдўғаннинг ҳужуми: Драги тарбиясиз» каби сарлавҳалар билан кенг ёритилди. Италия матбуоти Драги ўтган ҳафтанинг пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрдўған ҳақида «диктатор» сўзини ишлатганидан бери Рим сукут сақлаганига эътибор қаратди. Газеталардаги саҳна орти маълумотларига кўра, ўтган ҳафта давомида Италия дипломатияси муносабатларни тиклаш учун иш олиб борган, аммо Драгини ортга қайтишга кўндира олинмаган. «Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Марио Драгига кечирим сўралмаган тақдирда ҳам тузатиш имкониятини бериш учун бир ҳафта кутди», деб ёзади La Stampa газетаси. Газетанинг ёзишича, бу бир ҳафта мобайнида «Драги итальян дипломатиясини уялтириб, сукут сақлади» ва муросага эришиш бўйича ҳеч қандай қадам ташланмагач, Эрдўған жавоб қайтарди. La Repubblica газетаси ҳам Италия томонининг бир ҳафта сукут сақлаганига эътибор қаратди ва буни қуйидагича изоҳлади: «Рим ҳозирча сукут сақлашни танлади. «Изоҳ бермаслик» усули билан тарангликни юмшатишга умид қилинмоқда». Собиқ Анқара элчиси «тузатишни» тавсия қилди La Stampa газетасидаги саҳна орти маълумотларга кўра, бош вазир Драгининг дипломатик маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Италиянинг Анқарадаги собиқ элчиси Луиджи Маттиоло Эрдўған «диктатор» деб аталган чиқишнинг ортидан дарҳол масалага аралашган. La Stampa бош вазирлик манбаларига асосланган хабарида шундай ёзади: «Маттиоло бош вазирга унинг бу гапи «жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтирди. Уни (Эрдўғанни – таҳр.) диктатор деб атаб бўлмайди, биз буни қандайдир тарзда тузатишимиз керак», деган туркларнинг табиатини яхши билган собиқ Анқара элчиси. Аммо унинг бу тавсиясини Драги «Мен ҳеч нарсани тузатмайман» деб рад этган. Драги 8 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи раҳбарларининг Анқарага ташрифи пайтида содир бўлган протокол инқирозини баҳолаш асносида Эрдўғанни «диктатор» деб таърифлаганди. Эрдўған: Бу – қўполлик, тарбиясизликдир Эрдўған берган жавобида шундай дейди: «Италия бош вазирининг баёноти ўтакетган одобсизлик, ўтакетган тарбиясизликдир. Туркия-Италия муносабатлари энди янги бир босқичга кўтарилишини умид қилиб турган бир пайтимизда Драги деган одам ўзининг ушбу баёноти билан, афсуски, орамиздаги муносабатларга болта урди». «Ахир, сен тайинланган бир одамсан, сайланмагансан. Тоййиб Эрдўғанни бундай деб аташдан олдин ўз тарихингдан хабардор бўлишинг керак, аммо кўрдикки, сенинг хабаринг йўқ. Биз ўз миллатимиздан олган кучимиз билан, миллатимизнинг бизга берган иродаси билан унга хизмат қилиш йўлидан борамиз», дейди Туркия президенти. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Италияда аввалги коалицион ҳукумат ағдарилгач, президент янги ҳукумат тузиш вазифасини Европа Марказий банкининг собиқ президенти Марио Драгига берганди. Драги бош вазирлиги даврида – ўтган февраль ойида тузилган ва қисман технократлар ва қисман сиёсатчилардан ташкил топган ҳукумат парламентдаги партияларнинг аксарияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Сиёсий етакчилар Драгини қўллаб-қувватламоқда Эрдўғаннинг сўзларига Италия бош вазирлигидан жавоб бўлмагач, сиёсий партия раҳбарлари Драгини қўллаб-қувватлашди. «Бугун мен ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Драги, демократия, эркинлик ва Ғарбнинг ёнидаман», дейди коалицион ҳукуматдан ўрин эгаллаган Лига партиясининг етакчиси Маттео Сальвини. «Мухолифатдаги депутатларни ҳибсга олган ва курд қишлоқларини бомбардимон қилган жаноб Эрдўғаннинг Италия бош вазирига одоб-ахлоқдан дарс беришни хоҳлаб қолиши жуда кулгили», дейди Италия сўл партияси етакчиси Никола Фратоянни. «Драги фақат ҳақиқатни айтди», дейди Тирик Италия партияси депутати ва парламент ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Геннаро Миглиоре. Ижтимоий тармоқларда қолдирилган изоҳларда ҳам Туркия тарафидан Драгини «тарихидан хабарсиз»ликда айбланиши ва «Муссолини» билан боғлиқ эслатмаларга муносабат билдирилди. «Унинг Драгига ўтмишда бизнинг диктаторимиз бўлганини эслатиши ғалати. Эрдўған, ҳарҳолда, диктаторимизнинг тақдири нима билан якун топганини эсламаса керак», каби изоҳлар ёзилди.

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Москва: до +4°C, дожди и гололед до 20 января, предупреждает Гидрометцентр

Собянин: в Москве до 2030 года откроются 32 новые станции метро

Косметолог-эстетист Наталья Рябинова: как избавиться от черных точек

Россияне вдвое чаще бронировали билеты на Бали в новогодние праздники

Музыкальные новости

Рекламная Афиша для Артиста.

Philips 24B2G5301 и Philips 27B2G5601 - минимум негативного воздействия на окружающую среду

Московский «Спартак» разгромил СКА со счетом 5:0 в матче на «СКА-Арене»

Сергей Собянин сообщил о планах строительства метро до 2030 года

Новости России

Метеоролог: в выходные в Москве и Подмосковье будет облачно, сыро и тепло

Настоящей зимы в России не будет

Косметолог-эстетист Наталья Рябинова: как избавиться от черных точек

Радость и восхищение: что такое «чиназес» и когда уместно это слово

Экология в России и мире

Мои пятки круглый год мягкие и без трещин. Советы для тех, у кого нет денег на дорогой салон. Женщины за 40 точно оценят

Нож в мотор. Диетолог Денисова открыла 5 секретов питания сердечников

Кабинет Артиста. Яндекс кабинет артиста. Яндекс музыка кабинет артиста.

Возьми с собой: мастер-класс по валянию обаятельной игрушки из шерсти

Спорт в России и мире

Россиянка Панова выиграла турнир WTA в Аделаиде в паре с китаянкой Ханьюй

Australian Open. 12 января. Турнир начнут Котов, Зверев, Рууд, Мирра Андреева, Павлюченкова, Потапова, Блинкова, Соболенко

Директор Australian Open назвал главную конкурентку Арины Соболенко в Мельбурне

Российским теннисистам будет сложно остаться в топ‑10 рейтингов WTA и ATP, считает Чесноков

Moscow.media

Массовое заражение сальмонеллезом в пермской "Хлебнице" вылилось в уголовное дело

Тверь

ТСД SAOTRON RT41 GUN: практичный, производительный, надёжный

Великаны Кутурчинского белогорья











Топ новостей на этот час

Rss.plus






Москва, которой нет: памятник Пушкину в 1897

Миранчук вернулся в общую группу «Сьона»

Собянин: в Москве до 2030 года откроются 32 новые станции метро

С начала 2024 года Отделение СФР по Москве и Московской области оплатило пособия по временной нетрудоспособности 2,9 млн жителей региона