Фото: «Фильм.ru» Piplsay ижтимоий сўровномасига кўра, Америка аҳолисининг 46 фоизи Голливуд актёри ва бизнесмен Дуэйн Жонсон президентлик пойгаларида иштирок этишини хоҳламоқда, деб ёзади «Film.ru». «Қоя»ни номзодлар қаторида кўришга 17 фоиз респондент овоз берган бўлса, 29 фоизи Жонсон ва Мэттью МакКонахи бир вақтнинг ўзида президентликка номзодини қўйишига қаршилик билдирмаган. МакКонахи аввалроқ сиёсатга кирмоқчи экани ва 2022 йили Техасдаги губернаторлик сайловларида қатнашиш нияти борлигини маълум қилганди. Овоз берганларнинг 21 фоизи ҳеч бир актёрни сиёсатда кўришни истамаслигини билдирган ва яна шунча одам жавоб беришга қийналган. Сўровномада иштирок этган машҳурларнинг 45 фоизи ўзлари хоҳлаган ишни қилишга имкони борлигини маълум қилган бўлса, 19 фоизи ҳозирда исталган одам сиёсатчи бўла олишини таъкидлаган, 13 фоизининг эса актёрлар кинода ишлашни давом этиши керак деб ҳисобламоқда. Америкаликлар президент сифатида кўришни истаётган бошқа юлдузлар орасида Том Хенкс (22 фоиз), Уилл Смит (21 фоиз), Анжелина Жоли (30 фоиз) ва Опра Уинфрини (27 фоиз) кўриш мумкин.