Фото: «Ruo.ch-adm.ru» Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалиши олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади. Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги ҳавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.