Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент ҳамда Оҳангарон кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги «ТЭМ2-7084» русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.