Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига таклиф киритилган.
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу таклиф Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан киритилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, депутатларТошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБтомонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.
"Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса, Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз", дейди Кушербаев.