2020 йил 22 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 617 (+65) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
5 нафари Тошкент вилоятида,
60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
Андижон вилоятида 2 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Навоий вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 26 нафар,
Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 68827 (+116) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 187 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.