Олий ўқув юртларида анъанавий форматда ўқиш 16 ноябр, душанба кунидан бошлаб қайта тикланиши ҳақида пайдо бўлган миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлиги матбуот котиби маълум қилган.
У иккинчи семестрдан бошлаб кундузги ўқишни қайта бошлаш режалаштирилганлигини таъкидлади, яъни кейинги йилдан. Бироқ буни аниқ айтиш қийин, чунки барчаси мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, республикада COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган 69 минг 330 бемор қайд этилган.