Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 11 ноябрь куни Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 102 йиллиги нишонланаётган пайтда портлаш содир этилди. Мазкур тадбир ғайридинлар қабристонида ўтказилаётган эди.
Портлашда тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Тапдбирда Европа Иттифоқи давлатлари элчиликлари вакиллари ҳам иштирок этаётган эди. Улар орасида Франция консулхонаси ходими ҳам бўлган.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни “қўрқоқларча, ҳеч қачон оқлаб бўлмайдиган ҳужум”, дея қоралади. Ҳодиса юзасидан Саудия Арабистони расмийлари ҳозирча муносабат билдирмади.
Греция элчихонаси портлашда тўрт одам енгил яраланганини, улар орасида Греция фуқароси ҳам борлигини маълум қилди.
Октябрь ойида Франциянинг Жиддадаги консулхонаси қўриқчисига ҳужум қилган эди.
11 ноябрда Биринчи жаҳон уруши якунлангани муносабати билан Францияда Хотира куни нишонланади. 1918 йилнинг 11 ноябрида Биринчи жаҳон уруши якунлангани тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.