Ноттингем Форест юлдузини январда сотмайди
Ноттингем Форест ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши даргумон. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячига Арсенал, Челси, Ньюкасл, Астон Вилла, Манчестер Юнайтед ва Ливерпул каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Форест раҳбарияти январ ойидаги таклифларни рад этишни режалаштирмоқда.
Клуб Андерсоннинг нархини тахминан 114 миллион евро деб белгилади ва бу сумма потенциал харидорларни қўрқитиши кутилмоқда. Читать дальше...