2025 йилнинг ўтган ўн ойида Ўзбекистоннинг хизматлар бозори ҳажми 818,5 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 14,4 фоизга ўсганини кўрсатади.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Бозор ўсишида энг катта ҳисса молия соҳасига тегишли бўлиб, ушбу соҳа 24,5 фоизга ўсган.
Шунингдек, алоқа хизматлари ҳам 19,6 фоизга ошган. Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 21,6 миллион сўмни ташкил этди.
Тошкент шаҳри хизматлар ҳажми бўйича мутлақ етакчи бўлиб, мамлакат умумий кўрсаткичининг 38,1 фоизини ташкил этди. Читать дальше...