Оссер ва Лион жамоалари Лига 1 мусобақасининг 13-турида майдонга тушди. "Тўқувчилар" биринчи рақамли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди, бироқ асосий хавфли вазиятларни рақиб яратди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида Денни Намасонинг зарбаси тўсилди, Руди Матондо қайта зарба берди, лекин қўполлик туфайли гол ҳисобга олинмади. 26-дақиқада Лассина Синайоко 11 метрлик жарима зарбасидан дарвозабонни мағлуб эта олмади.
Ушбу ўйиндан сўнг Оссер турнир жадвалида сўнгги ўринда қолмоқда, Лион эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.