“Барселона” АҚШдаги ўйин бекор қилингани ҳақида баёнот берди
Декабрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Вилярреал” ва “Барселона” ўртасидаги Ла Лига учрашуви Майамида ўтказилмайдиган бўлди. Ла Лига ташкилотчилари Испанияда юзага келган салбий муносабат сабабли учрашувни АҚШда ўтказишдан воз кечди.
“Барселона” клуби ушбу қарорни ҳурмат билан қабул қилганини маълум қилди. Клуб расмий баёнотида илгари учрашувни АҚШда ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорни ҳам ҳурмат қилгани айтилган. “Барселона” ушбу имкониятдан маҳрум бўлгани учун афсусда эканини билдирди. Читать дальше...