Эронда жосусликда гумонланиб қарийб 700 киши ҳибсга олинди
Эрон махсус хизматлари Исроил манфаатларига жосуслик ва қўпорувчилик фаолиятида гумонланган қарийб 700 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда куч тузилмаларидаги манбаларига таяниб BBC хабар берди.
«Тезкор маълумотлар ва аҳоли томонидан берилган хабарлар асосида разведка-қўпорувчилик тармоқлари таркибида фаолият юритган ёлланма шахслар қўлга олинди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, операциялар давомида портловчи моддалар, масофадан бошқариш тизимлари ва жосуслик қурилмалари мусодара қилинган. Читать дальше...