Сирдарё вилоятида турфирма ходими Саудия Арабистонига ноқонуний ҳаж сафарини ташкил қилиб бераман деб, Баяут туманидаги икки фуқародан $12 800 олган вақтда ушланган, деб NOVA24.uz хабар берди.
Текширув давомида аниқланишича, ушбу шахснинг яна икки ҳамкасби фирмада мошенниклик схемасини йўлга қўйиб, ҳаж сафарини ташкил қилиб бериш баҳонасида пулларни ўзлаштириб келган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (катта миқдордаги фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилди ва гумондорлар қамоққа олинди. Читать дальше...