ОЛТИНКЎЛ. “Мен – Нигорой Бобоназарова, Сурхондарё вилоят, Олтинкўл туман, Сув юлдуз қишлоғи, Камолот кўчасидаги 16-уйда яшайман. Бутун мамлакатимизда қўли калта оилаларга уй қилиб берилаётган, Президент амалдорлардан халққа хизмат қилишни талаб қилаётган бир пайтда мен адолатсизлик қурбони бўлдим. Қонунчиликни яхши билмаслигидан фойдаланиб мени алдаб, уйимни бузиб ташлашди. Бу шу йилнинг август ойида содир бўлган. Ўшанда Ўзбекистондаги бир қатор ОАВлар буни чоп этган. Ҳатто газеталарда чиққан бу мақола. Бироқ, ҳеч нима ўзгармади. Ҳақимни талаб қилиб мутасадди идораларга мурожаат қилдим, аммо фойдаси бўлмади. Ҳакам ҳам панжа орасидан қараяпти. Менга ҳеч ким қулоқ солмаяпти. Ҳақиқат борми ўзи?! Ё жонимга қасд қилишим керакми?!”
(Бу хабар Озодликка 17 декабрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!